БМТ Эронни 2009 йилдан буён ҳусийчиларга қурол-яроғ етказиб беришда айбламоқда

Жаҳон 01 Май 2015 825
1008908470 Kun.uz: БМТнинг махсус экспертлар коллегияси Эрон Яманнинг исёнчи ҳусийчилар гуруҳига 2009 йилдан буён қурол-яроғ етказиб келганини аниқлади. Agence France-Presse агентлигининг маълум қилишича, бу ҳақдаги ҳисобот гуруҳ экспертлари томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эронга қарши санкциялар бўйича қўмитасига топширилган. Таъкидланишича, экспертлар 2013 йилда Яманда ушлаб қолинган Эроннинг Jihan кемаси иши бўйича суриштирув ва текширув ишларини олиб борган. Тўпланган ахборот таҳлили натижасида бу воқеа хусийларга қурол-яроғ етказиб берилиши билан боғлилиги ҳақида фикрга келинган. Илгарироқ Оқ Уйнинг расмий вакили Жош Эрнест Ямандаги исёнчилар Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётгани ва балки қурол-яроғ олиб турганлиги тахмин қилинаётган бўлса-да, бу нуқтаи назарни исботлайдиган далиллар йўқлигини таъкидлаб ўтган эди. xab-4
Кўпроқ янгиликлар