baku2015

Kun.uz: 2015 йилда Бокуда бўлиб ўтадиган Евроўйинларнинг Европа ва Марказий Осиёда намойиш этилиши бўйича келишувлар имзоланди.

azerisport.com’нинг хабар беришича, Марказий Осиёда ушбу ўйинларни намойиш қилиш ҳуқуқига Туркманистон ва Ўзбекистонда ягона телевизион ҳуқуқларга эга бўлган Setanta Sports Eurasia эга бўлди.

Бокудаги Евроўйинларни бошқариш қўмитаси бош директори Саймон Клегг қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: “Яқинда имзоланган келишувлар Бокуда бўлиб ўтадиган ўйинларга Европа ва ундан ташқарида қизиқиш билдирилаётганидан дарак беради. Ушбу ўйинларни Европада намойиш қилиш бўйича келишув қитъанинг 32 та давлатидаги 225 млн оилаларга мусобақаларни кузатиш имконини беради. Дунёнинг турли қисмларидаги телеканаллар билан тузилган келишувлар эса Евроўйинларни бутун дунёдаги мухлислар кузатиб боришларини кафолатлайди”.

Келишувларга кўра, Евроўйинлар бутун Европа, АҚШ, Канада, Австралия, Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Жанубий Америка, араб давлатлари ва шимолий Африкада намойиш қилинади.