Чехияда хоккей бўйича 79-жаҳон чемпионати бошланади

Спорт 01 Май 2015 885
1030883598 Kun.uz: 1 май куни Чехияда хоккей бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бошланади. Бу Чехияда ўнинчи маротаба шундай турнир ўтказилиши бўлади. Турнир 1 майдан 17 майгача Прага ва Остраве шаҳарларидаги муз майдонларида ўтказилади. Чехияликлар шу вақтгача ўз майдонларида ўтказилган турнирларнинг учтасида ғолиб бўлишган, охирги марта Чехияда ўтказилган жаҳон чемпионатида эса Канада терма жамоаси ғалабани нишонлаган эди. А гуруҳи ўйинлари Прага шаҳридаги О2 Аrеnа майдонида ўтказилади. Бу ўйингоҳ 17 минг томошабинга мўлжалланган. Бу гуруҳдан Канада, Швеция, Чехия, Латвия, Швейцария, Австрия, Франция ҳамда Германия термалари ўрин олишган. В гуруҳи ўйинлари эса Остраве шаҳридаги CЕЗ Аrеnа номли майдонда ташкил қилинади. Бу майдон 10 минг томошабинни ўзида сиғдира олади. Бу гуруҳда Россия, Беларусь, Финляндия, АҚШ, Норвегия, Словения, Словакия ва Дания хоккейчилари кейинги босқичга чиқиш учун кураш олиб боришади. Гуруҳ босқичи 12 май кунига қадар давом этиши белгиланган. Чорак финал ўйинлари 14 май куни икки шаҳарда ҳам бўлиб ўтади. 16-17 май кунлари эса яримфинал ва финал ўйинлари Прага шаҳрида ўтказилади. Турнирнинг асосий фаворитлари сифатида Канада, Россия ва Финляндия терма жамоалари қаралмоқда. Кейинги жаҳон чемпионати Россияда ўтказилиши белгилаб олинган. Чехиядаги турнирда энг ёмон натижа қайд этган икки жамоа Россияга бормайди, уларнинг ўрнида Қозоғистон ва Венгрия қатнашади. xab-
Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 29789 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66364 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8623 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 127603 Жамият
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 560 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 2521 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 908 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
«Манчестер Юнайтед» иккинчи турда ҳам йирик ғалабага эришди
18:40 2269 Спорт
Кўпроқ янгиликлар