Эркин кураш бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Қозоғистондаги турнирда 6та медални қўлга киритди

Спорт 01 Май 2015 1064
Фабрика ФорматовIMG_3052 - копия Kun.uz: Жанубий-Қозоғистон вилояти марказида эркин кураш бўйича Ҳожимуқон Мунайтпасов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. Мусобақада ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида бўлиб ўтди. Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1та олтин, 3та кумуш ва 2та бронза медалларини қўлга киритишди. Олтин медалга қизлар ўртасида 52 кг. вазнда қатнашган хоразмлик Нодира Собирова эга чиқди. Кумуш медалларни яна икки нафар хоразмлик қизлар Асалхон Собирова (49 кг), Фируза Рўзибаева (46 кг) ва нукуслик Бахтигул Болтаниёзова (65 кг)лар қўлга киритишди. Терма жамоа ҳисобига бронза медалларини эса Актенге Кеунимжаева (46 кг, Нукус) ва Гулшан Асатова (60 кг, Навоий) тақдим этишди. Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистондан келган 500дан ортиқ курашчилар иштирок этган мазкур турнир 9-14 июн кунлари Ҳиндистон мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати олдидан сўнгги тайёргарлик босқичини ўтаб берди, деб ёзилади хабарда. xab-
Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар