916273072

Kun.uz: Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг Теҳрондаги масъул вакилини чақириб, қиролликнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан норозилигини билдирди. Associated Press агентлигининг маълум қилишича, Эроннинг гуманитар ёрдам юкланган самолёти Яманга қўна олмагани бу эътирозга сабаб бўлган. Эслатиб ўтамиз, Халқаро қизил ярим ой қўмитасининг Эрон бўлинмасига тегишли гуманитар самолёт Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари барча аэропортларни ўққа тутаётгани боис Санода қўна олмаган эди. гуманитар самолёт Эронга қайтишга мажбур бўлган эди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги Саудия вакилини 24 апрель куни ҳам ҳузурига чақириб, Яманга кетаётган Эрон самолётларининг тўхтатиб қолиниши юзасидан норозилик нотасини тақдим қилган эди. xab-2