938937846 Kun.uz: Ироқ Курдистони раҳбари Масъуд Барзоний кейинги ҳафтада АҚШга расмий сафар уюштиради. Сафар чоғида у президент Барак Обама ва унинг ўринбосари Жо Байден билан учрашади. АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Мари Харфнинг маълум қилишича, учрашувда ИШИДга қарши олиб борилаётган курашда Курдистонга амалий ёрдам кўрсатиш масаласида музокара олиб борилади. Учрашув Оқ Уйда ўтказилади. Шунингдек, Харф хонимнинг маълум қилишича, Барзоний президенти маъмуриятининг бир қатор расмий вакиллари, жумладан, давлат котибининг ўринбосари Энтони Блинкен билан учрашув ўтказади. xab-