Кейт Миддлтон ва шаҳзода Уильям ўз тўйларининг 4 йиллигини нишонлашди

Жамият 01 Май 2015 934
princekate-12122010-post Kun.uz: Буюк Британия қироллик тахти вориси шаҳзода Уильямнинг иккинчи фарзандига ҳомиладор рафиқаси Кейт Миддлтоннинг кўзи ёришига саноқли кунлар қолмоқда. Туғруққа бир неча кун қолганда малика зерикишга асло вақт тополмаяпти. 29 апрелда Кейт ва Уильям тўйларининг 4 йиллигини нишонлашди. 2011 йилнинг айнан шу кунида уларнинг никоҳ маросими бўлиб ўтган эди. Буюк Британиянинг энг севимли жуфтлиги бу санани камтарона, оила даврасида кутиб олишга қарор қилди. Бу муносабат билан Букингем саройида ҳам оилавий тантана бўлиб ўтди. Шу куни эрталаб малика Миддлтон ўғли Жоржни саройга олиб борди. Кейинроқ эса саройга Уильямнинг ўзи ҳам етиб келди. Кейт ҳомиладорлигининг биринчи ойлари бироз хавотирли ўтди, бироқ кейинроқ ҳаммаси ўз изига тушиб кетди. Ҳозирда малика Лондоннинг Авлиё Мария шифохонасининг Lindo Wing хусусий клиникасидан икки милдан камроқ масофада жойлашган Кейт Кенсингтон саройида яшамоқда. Бу клиникада жуфтликнинг биринчи фарзанди Жорж дунёга келган. Бир неча ҳафта олдин шифохонанинг чап қисмида машиналар тўхташи тақиқлаб қўйилди ҳамда телекамералар ва фотосуратчилар учун жойлар тақсимланиб, чизиқлар тортиб чиқилди. Шунингдек, ОАВ вакиллари учун махсус тўсиқлар ўрнатилди. Яна иккита британ шифохонаси – Редингдаги Royal Berkshire ва Кингс-Линндаги Queen Elizabeth шифохоналари чақалоқни қабул қилиш учун тўлиқ тайёргарлик ҳолатига келтирилди. xab-4
Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар