[caption id="attachment_56794" align="alignnone" width="468"]Expo Milano 2015 © sfp2015.org Expo Milano 2015 © sfp2015.org[/caption] Бугун Италиянинг Милан шаҳрида ЭКСПО-2015 Халқаро универсал кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу йирик халқаро тадбирда 144 мамлакат, ўнлаб халқаро ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этади. ЭКСПО-2015 “Сайёрани таъминлаш. Ҳаёт қуввати” шиори остида ўтади. У озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги технологияларини ривожлантириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни тежаш масалаларига бағишланади. Бундан ташқари, кўргазманинг алоҳида павильонлари миллий ошхоналар, овқатлар ва қишлоқ хўжалиги тарихи, озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳасидаги инновациялар ва биохилма-хилликни асраш масалаларига бағишланади. Тадбирнинг бош директори Пьеро Галлининг ТАСС мухбирига маълум қилишича, экспозиция нафақат фан ва техника ютуқларини намойиш этиш, балки қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатининг барқарор тараққиётини таъминлаш стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилган.