0 Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат фуқароларини Халқ бирдамлиги куни билан табриклади. 1 май куни Қозоғистонда анъанавий тарзда Халқ бирдамлиги куни ўтказилади. Бу йилги тадбирларнинг асосий қисми “Қозоқ Эли” монументи олдидаги майдонда ўтказилди. tengrinews.kz ресурсининг маълум қилишича, концерт дастурида Қозоғистоннинг кўзга кўринган санъаткорлари иштирок этди. Майдон олдида ташкил этилган этно-овулда мамлакат ҳудудида истиқомат қилувчи турли халқларнинг урф-одат ва анъаналари намойиш этилди. photo_156758   “Бугун ушбу “Мангу Эл” майдонида йиғилганларни Халқ бирдамлиги байрами билан табриклайман. Бўлиб ўтган умумхалқ сайловлари бизнинг қудратимизни ва бирдамлигимизни, кўп миллатли давлатимизнинг бирдамлиги туфайли барқарорликка ва улкан ютуқларга эришганлигимизни бутун дунёга намойиш этиб берди. Олдимизда буюк вазифалар турибди, уларни амалга ошириш учун бирдамликни сақлашимиз керак”, - деб таъкидлади Назарбоев.