Непалдаги зилзиладан жабр кўрганлар сони 14 мингдан ошиб кетди

Жаҳон 01 Май 2015 714
Непалдаги зилзила оқибатлари

Kun.uz: Непалдаги зилзиладан жабр кўрганлар сони  14 мингдан ошиб кетди. Бу ҳақда Непал Фавқулодда вазиятлар миллий маркази хабар берди.

“Янги маълумотларга кўра, 6 минг 250 киши ҳалок бўлган ва 14 минг 357 киши жабрланган”, – деб айтилмоқда марказнинг Твиттердаги блогида.

Непалдаги зилзила охирги 80 йил ичида содир бўлган энг кучли зилзила бўлди. Маълумотларга кўра, табиий офат 138 мингдан кўпроқ уй ва давлат ташкилотлари жойлашган 10 мингдан кўпроқ бинони бутунлай вайрон қилган.

Аввалроқ, Непал бош вазири Сушил Коирала зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар оилаларига 100 минг рупий (1 минг доллар) компенсация пули ҳамда ҳалок бўлган яқинларини дафн қилиш учун қўшимча 40 минг рупий (400 доллардан)дан пул беришини эълон қилганди.

Ўз навбатида, Непал Молия вазири Рам Шаран Махат Непалга зилзила оқибатларини бартараф қилиш учун, шу жумладан уйлар, шифохоналар, ҳукумат муассасалари, тарихий биноларни қайта тиклаш учун 2 млрд доллар зарур бўлишини маълум қилганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар