Оқсаройда Корея Республикаси бош вазири ўринбосари қабул қилинди

Ўзбекистон 01 Май 2015 969
oqsaroy_08082013 Kun.uz: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1 май куни Оқсаройда Корея Республикаси бош вазири ўринбосари, cтратегия ва молия вазири Чой Кёнг Хванни қабул қилди. Давлат раҳбари меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлар экан, Корея Республикаси Ўзбекистон Республикасининг вақт синовидан ўтган ишончли ва стратегик шериги эканини таъкидлади. Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлиги ўзаро манфаатли ва самарали хусусиятга эга бўлиб, барча йўналишларда изчил ривожланиб бормоқда. Айни пайтда Корея Республикаси Ўзбекистоннинг иқтисодиёт, инвестиция ва технология соҳаларидаги асосий шерикларидан биридир. Жанубий Корея бизнесининг фаол иштирокида мамлакатимизда саноатнинг турли соҳаларида қатор муҳим стратегик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Сурғил конида барпо этилаётган Устюрт газ-кимё мажмуаси, шунингдек, машинасозлик, электр энергетикаси, нефть-газ, автомобилсозлик, электротехника, тўқимачилик саноати ва бошқа соҳалардаги ўнлаб лойиҳалар муваффақиятли инвестицион ҳамкорликнинг ёрқин намунаси ҳисобланади. Бугун Ўзбекистонда Жанубий Корея капитали иштирокида тузилган 400дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. Жанубий Кореянинг Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этилган тўғридан-тўғри инвестициялари умумий ҳажми 5 миллиард АҚШ долларидан ошди. Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида ҳам жанубий кореялик шериклар билан ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. 2014 йилда Тошкентда очилган Инха университетининг филиалида компьютер инжиниринги ва дастурлаш соҳаси мутахассислари тайёрланмоқда. Корея Республикасининг Эксимбанки, Тараққиёт банки, «EDCF» жамғармаси ва бошқа кўплаб етакчи молия институтлари билан ҳам шериклик алоқалари мустаҳкамланиб бормоқда. Жаҳондаги йирик транспорт компанияларидан бири бўлган «Кореан Эйр» ҳамкорлигида “Навоий” аэропорти негизида халқаро интермодаль логистика маркази самарали фаолият юритмоқда. Оқсаройда ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди. Шу кунларда икки давлат молия вазирлари учинчи мажлисининг ўтказилиши иқтисодий соҳадаги ўзаро ҳамкорликнинг жорий аҳволини чуқур таҳлил этиш ва янги йўналишларини белгилаш имконини бериши таъкидланди. Чой Кёнг Хван давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этиб, Корея Республикаси Ўзбекистон билан серқирра ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди. xab-1
Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар