Ўзбекистон 2018 йилга қадар ОИВ билан касалланган беморлар сонини 50 фоизга қисқартирмоқчи

Ўзбекистон 01 Май 2015 1070

980629166

Kun.uz: Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилнинг охирига қадар ОИВ билан касалланган беморлар сонини 50 фоизга қисқартирмоқчи. Бу ҳақда 1 майда бўлиб ўтган республикамиз ҳукумати ва БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича берилган ҳисоботда айтилмоқда.

2014 йил сентябрда Ўзбекистонда ҳукумат томонидан ОИВ-инфекциясининг тарқалишига қарши курашга қаратилган уч йиллик давлат дастури тасдиқланган. Қиймати 20 млн долларни ташкил қиладиган ушбу дастурда ОИТСнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар, ОИТСга қарши курашиш марказлари ва даволаш-профилактика муассасалари моддий-техник базасини мустаҳамлаш кўзда тутилган.

“Миллий стратегияга кўра, 2017 йилнинг охирига қадар жинсий ва парентерал йўл билан юқтирилган ОИВ ҳолатлари сонини 50 фоизга қисқартириш мўлжалланган”, – дейилади баёнотда.

Баёнот маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ОИВ-инфекцияси тарқалиш суръатлари 2009 йилда қайд қилинган юқори кўрсаткичлардан кейин пасайишни бошлаган. Ўша йили 4 мингга яқин шундай ҳолат қайд этилган эди. Бироқ 2013 йилда энг юқори даражадаги кўрсаткич – 4247 та ОИВ билан касалланганлик ҳолати қайд қилинган. Бу асосан хорижда ишлаб қайтган меҳнат мухожирлари орасида ОИВ билан касалланганлар ҳисобига юқори бўлган. 2013 йилда бундай тоифадаги аҳоли вакиллари орасида ОИВ билан касалланганлар сони 418 тани ташкил қилган. Баёнотда гиёҳвандлар ва янги туғилган чақалоқлар орасида ОИВ билан касалланганлар сони камайгани ижобий натижалар сифатида кўрсатилган. 2007 йилда гиёҳвандлар орасида бу кўрсаткич 13 фоизни ташкил қилган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 7,3 фоизни ташкил қилган. 18 ойликдан катта болалар умумий сонидан ОИВ билан касалланган чақалоқлар сони 2007 йилдаги 3,9 фоиздан 2013 йилда 0,8 фоизгача қисқарган.

Расмий маълумотларга кўра, 31 млн аҳолига эга бўлган Ўзбекистонда айни пайтда 27,5 минг нафар ОИВ билан касалланган беморлар қайд қилинган. Улардан 75 фоизи антиретровирус терапия билан камраб олинган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар