14304604461 Kun.uz: Бугун Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Фавворалар сайли” байрами доирасида оммавий-маданий тадбирлар ўтказилади. Бу ҳақда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, пойтахтнинг турли ҳудудларида жойлашган 14та фаввора яқинида ёшларнинг санъат ва адабиёт арбоблари билан учрашувлари ташкил этилади. Байрам тадбирлари 14:00да бошланади. - Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ва Симпозиумлар саройи яқинида; - Юнусабод тумани, Сайилгоҳ кўчасида; - «Болажон» хиёбонида; - International Tashkent меҳмонхонаси яқинида; - Хадра майдонидаги Цирк биноси олдида; - Мирзо Улугбек боғида; - Бобур кўчасидаги «Узбекенгилсаноат» биноси олдида; - «Истиклол» санъат саройи олдида; - Алишера Навоий номли Катта Академик театр биноси қаршисида; - Мустакиллик майдонида; - «Локомотив» боғида; - Тошкент ахборот технологиялари университети ҳудудида; - Тошкент ирригация ва мелиорация институтида; - Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида. xab-