Папуа-Янги Гвинеянинг Янги Британия оролида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати маълумот берди. Зилзила Кокопо шаҳридан 110 км нарида рўй берди. Унинг ўчоғи 54 км ер остида жойлашгани айтилмоқда. Табиий офат натижасида етказилган талафот ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмади.