Kun.uz: Туркиянинг "Трабзонспор" жамоаси Россиянинг "Зенит" жамоаси футболчиси, португалиялик Данни билан музокаралар бошлаган. Бу ҳақда туркиянинг HaberTurk нашри хабар берган. 814292243 Нашрда хабар қилинишича, турк жамоасининг менежери Сехат Алтинжи Санкт-Петербург шаҳрига борган ва 31 ёшли футболчининг Туркияга келиши бўйича унинг агенти билан гаплашган. Маълумот учун, Данни "Зенит" билан 2015 йилнинг 30 июнь кунига қадар шартнома имзолаган ва бу шартномани узайтирмаган. Мигел Данни "Зенит" сафига 2008 йилнинг ёзида Москванинг "Динамо" жамоасидан ўтганди. Жорий мавсумда жамоа сардори сифатида у 24 ўйинда майдонга тушган ҳамда 3та гол уриб, 7та голли узатма муаллифи бўлган. xab-