turkish-airlines

Kun.uz: Татаристон етакчиси Рустам Минниханов Turkish Airlines авиакомпанияси ҳамкорликни жадал ривожлантириш учун Татаристонга авиарейслар сонини кўпайтиришини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди.

Миннихановнинг айтишича, ҳозирда ҳафтасига еттита авиарейс камлик қилмоқда. “Татаристон ва Туркия ўртасида рейслар сонини икки марта кўпайтиришга барча шароитлар мавжуд”, – деб Turkish Airlines бош директори Темел Котил билан учрашув натижаларига кўра таъкидлаб ўтди Минниханов.

Татаристон раҳбари Татаристон “Анқара, Анталия ва Туркиянинг бошқа шаҳарларига қўшимча рейсларга эҳтиёж сезмоқда” – деб айтди.