954821311 Kun.uz: Туркияда ҳукуматга қарши тил бириктиришда гумон қилинган 76 кишини айбсиз деб топиб, уларни қамоқдан озод қилган судьялардан бири ҳибсга олинди. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Истанбул суди “муқобил давлат қуриш” борасида тил бириктиришда айбланаётган кишиларни озод қилган эди. Улар орасида Samanyolu медиагуруҳи раҳбари Ҳидоят Қорача ва бир қанча полиция зобитлари бор эди. Аммо прокуратуранинг талабига биноан юқорироқ даражадаги суд бу қарорни бекор қилди. Hürriyet газетасида ёзилишича, уларни озод қилиш тўғрисидаги қарорни имзолаган судьялардан бири Метин Ўзчелик ҳибсга олинган, унинг ҳамкасби Мустафо Башир эса полиция томонидан қидирилмоқда. Туркияда “Муқобил давлат” деб “Хизмат” мухолифатчи ҳаракатининг давлат структурасидаги одамлари айтилади. Ҳаракатнинг раҳбари АҚШда истиқомат қилувчи диний арбоб Фатҳуллоҳ Гулендир. Ўтган йилнинг декабрида Истанбул суди уни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарган эди. xab-2