30-11 Kun.uz: Туркманистон Мудофаа вазирлигининг “Келата” ўқув маркази ҳудудида “Ватан герчеги” номи остида ҳарбий тактик машғулотлар ўтказилди. Туркманистон Давлат ахборот агентлигининг маълум қилишича, машғулотларда мамлакат Ҳарбий ҳаво ва ҳавога қарши мудофаа кучлари иштирок этган. Шунингдек, ўқувлар чоғида ракета ва артиллерия қўшинлари ҳам юқори тайёргарликни намойиш этиб бера олган. Жанг машғулотларида, бундан ташқари, танклар ва пиёдаларнинг жанговар машиналари иштирок этган. Хабарномада келтирилишича, машғулотларга муҳандислик қўшинлари, давлат чегара хизмати, ҳарбий ҳаво кучлари ва десантчи гуруҳлар ҳам жалб қилинган. xab-4