халқаро валюта фонди, жамғармаси Халқаро валюта жамғармаси миссияси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Review.uz хабар бермоқда. 29 апрель куни етиб келган миссия аъзолари 14 майга қадар Ўзбекистонда бўлади. Делегацияга ХВЖ Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти директори ўринбосари Даниэла Грессани раҳбарлик қилмоқда. Делегация таркибидан миссия бошлиғи, департамент маслаҳатчиси Ража Алмарзаки, катта иқтисодчи Юн Секьюн, ХВЖнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходими Галина Костина ўрин олган. Ташриф доираисда Ўзбекистон Марказий банки, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идораларда музокаралар ўтказилади. Фонд вакиллари Ўзбекистон ҳукумати аъзолари билан, шунингдек, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакиллари билан учрашувлар ўтказишни режалаштиришган.