2015 йилнинг 1-3 май кунлари Ялта шаҳрида профессионал жанговар самбо бўйича “Бирдамлик” II Евросий чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда мусобақа ташкилотчиларига асосланган ҳолда Allcrimea ахборот хизмати маълумот бермоқда. Маълумотларга қараганда, мусобақада Украина, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан жами 100 нафар спортчи иштирок этади. Мусобақанинг бош ютуғи Ялтадаги 30 минг долларлик квартира бўлади. Ютуқ илгари мукофотланган энг кўп спортчиларни тўплаган вазн тоифасидага ғолибга тақдим этилади. Мусобақа ташкилотчиларидан бири Артём Тарасовнинг маълумот беришича, мусобақа етти вазн тоифасида бўлиб ўтади: 57, 62, 68, 74, 82, 90 ва +90 кг.