54840

Kun.uz: “Касперский Лабораторияси” мутахассислари Android операцион тизимида фойдаланувчиларга молиявий зарар етказадиган “троян” вируси пайдо бўлгани ҳақида маълум қилди. Вирус Google Play ёки Google Wallet кўринишида ниқобланиб, фойдаланувчиларнинг банк рақамлари ҳақидаги маълумотларни ўғирлайди.

Бу вирус билан энг кўп зарарланган смартфонлар Россияда кузатлиган. “Троян” Google Play’ни ўрнатишни сўрайдиган SMS-спам орқали тарқалмоқда. Шундан сўнг вирус фойдаланувчи ўзининг банк рақамлари ҳақида маълумотларни киритмагунича, смартфонни ишлатиш имконига эга бўлмайди.