main_4501 Kun.uz: Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Европа Иттифоқига газ экспорт қилиш бўйича тўрт томонлама учрашув бўлиб ўтди. Учрашув якунларига кўра, Туркманистон, Озарбайжон, Туркия ва Европа Иттифоқининг энергетик хавфсизликни таъминлашга қаратилган амалий механизмларни яратиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар доирасида фаол ҳамкорликни давом эттиришга интилишларини тасдиқловчи декларация тасдиқланди. Имзоланган ҳужжатда Туркманистон табиий газига баҳо бериш кўзда тутилган. Томонлар Туркманистондан Европага табиий газ етказиб бериш бўйича корпорация ташкил этиш масалалари бўйича ишчи гуруҳни тузишга келишиб олдилар. Учрашувда Туркманистон президентининг нефть ва газ масалалари бўйича ёрдамчиси Боймурод Хожимухаммедов, Туркия Энергетика ва табиий захиралар вазири Тонар Йилдиз, Озарбайжон Энергетика вазири Натиг Алиев ва Еврокомиссия вице-президенти Марош Шефчович иштирок этди. Аввалроқ Марош Шефчович Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов билан музокаралари натижасига кўра Туркманистон телевидениесига Европа 2019-2020 йилларда Каспийбўйи минтақасидан табиий газ етказиб берилиши бошланишини истаётганини маълум қилганди.

uy