Гарет Бэйл «Севилья»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин

Спорт 02 Май 2015 792
Satellite Kun.uz: "Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл бугун, 2 май куни "Севилья"га қарши Испания чемпионатининг навбатдаги 35-тур учрашувида майдонга тушишга тайёр. Унинг номи йигирматалик рўйхатда қайд этилган. Бу ҳақида Мадрид клуби матбуот-хизмати хабар тарқатди. Эслатиб ўтамиз, бу 25 ёшли футболчи "Малага" жамоасига қарши 18 апрель куни ўтказилган Примера ўйинида жароҳат олгани сабабли, жамоасининг бир қатор муҳим баҳсларини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. xab-
Кўпроқ янгиликлар