Герцогина Кейт Миддлтон қиз фарзанд туғди

Жаҳон 02 Май 2015 1012
princekate-12122010-post Kun.uz: Буюк Британия тахти вориси шаҳзода Уильям ва Кембриж герцогинаси ҳисобланадиган Кейт Миддлтон оиласида янги қиз чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Кенсингтон саройининг расмий твиттери маълум қилди. Хабар қилинишича қизчанинг вазни 3,7 кг бўлди. Қайд қилинишича, шаҳзода Уильям туғруқ вақтида маликанинг ёнида бўлган. Ҳозирда она ва боланинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. Бу маълумотни қиролича Элизавета II, Эдинбург герцоги, Уэьлс шаҳзодаси, шаҳзода Гарри ва қироллик хонадонининг бошқа аъзолари тасдиқлашган. Малика ўзининг иккинчи фарзандини Лондоннинг Авлиё Мария шифохонасининг Lindo Wing хусусий клиникасидан икки милдан камроқ масофада жойлашган Кенсингтон саройида дунёга келтирди. Бу клиникада жуфтликнинг биринчи фарзанди Жорж туғилган. Бир неча ҳафта олдин шифохонанинг чап қисмида машиналар тўхташи тақиқлаб қўйилди ҳамда телекамералар ва фотосуратчилар учун жойлар тақсимланиб, чизиқлар тортиб чиқилди. Шунингдек, ОАВ вакиллари учун махсус тўсиқлар ўрнатилди. Яна иккита британ шифохонаси – Редингдаги Royal Berkshire ва Кингс-Линндаги Queen Elizabeth шифохоналари чақалоқни қабул қилиш учун тўлиқ тайёргарлик ҳолатига келтирилди. xab-1
Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар