Kun.uz: Асоссиз ва ноқонуний қўлланилган ҳуқуқий таъсир чоралари бекор қилиниб, тадбиркорланинг бузилган ҳуқуқлари тикланишда давом этмоқда. Хусусан, Хоразм вилоятида "Гурлан сув қурилиш монтаж" МЧЖ раҳбари Н.Давлетовнинг Шовот тумани ДСИ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган ҳолда ёзган аризаси юзасидан ўтказилган текширувда ДСИ томонидан қўлланилган 2та ҳуқуқий таъсир чораси асоссиз ва ноқонуний деб топилиб, уларга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан протестлар келтирилиб, бекор қилинган. xab-4