635660520406377030-899x600 Kun.uz: Венесуэла пойтахти Каракас шаҳрининг собиқ мэри Антонио Ледесма шифохонадан чиқарилиб, уй қамоғига жўнатилди. Бу ҳақда Venezuela Al Dia хабар бермоқда. Шифохонада ўтказилган жарроҳлик амалиёти орқали ундаги чурра олиб ташланган. 22 февраль куни мамлакат президенти Николас Мадуро мэрни ҳукуматга қарши жиноий гуруҳлар билан тил бириктирганликда айблагач, у дарҳол ҳибсга олинганди. Апрель ойининг саккизинчи санасида эса Венесуэла прокуратураси томонидан ҳам у давлат тўнтаришини амалга оширишга ҳаракат қилганликда айблаганди. Ҳоким бу айбловларни инкор қилишда давом этмоқда. xab-1