CEAI3oJVIAAAKyg.jpg large Kun.uz: Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга Москванинг "Спартак" ҳамда Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоаларининг бугун бўлиб ўтган ўйини натижаси ёқмади. "Чемпионат" нашрининг хабар қилишича, Лавров ўйинни томоша қилиш учун "Откритие Арена"га ташриф буюрган. "Ўйин яхши бўлди. Аммо натижа яхши бўлмади. Мен "Спартак" бу ўйинда ютиши керак эди деб ҳисоблайман. Умуман олганда, "Спартак" ҳамма ўйинда ютиши керак", деб интервью берган Лавров. Эслатиб ўтамиз, бу ўйинда мезбонлар ўйиннинг сўнгги дақиқасида Халк урган гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди. xab-1