Screenshot_9 Kun.uz: Лас-Вегас шаҳрида Пакьяо ва Мейвезер жангидан олдин боксчиларнинг вазнлари ўлчанди. Филиппинлик боксчининг айни вақтдаги оғирлиги 65,8 кг чиққан, унинг рақиби эса 66,2 кг оғирликка эга бўлиб, Мэнни Пакьяодан 0,4 кг оғир экани маълум бўлган. Эслатиб ўтамиз, бугун, 2 май куни Лас-Вегасдаги 17 минг томошабин учун мўлжалланган MGM Grand аренасида 5 вазн бўйича жаҳон чемпиони бўлган Флойд Мейвезер ҳамда WBO йўналишида 66,7 кг вазнлилар орасида жаҳон чемпиони ҳисобланадиган Мэнни Пакьяо ўртасида жанг ўтказилади. Бу жанг учун чипталар 15 минутда сотиб бўлинган эди. Қайд этиш жоизки бу беллашув Спорт канали орқали, Тошкент вақти билан 3 май куни тонгида, соат 07:30 да эфирга тўғридан-тўғри узатилади. xab-