Screenshot_12 Kun.uz: Мексика наркомафияси мамлакат ғарбидаги Гвадалахара шаҳридаги машиналар, бензин қуйиш шохобчалари, банклар ва бошқа маъмурий биноларга ўт қўйди. Жиноятчилар гуруҳи ҳарбий вертолётлардан бирини уриб туширишган. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар бермоқда. Вертолёт қулаши натижасида икки полициячи ва 10 нафар аскар жиддий жароҳатлар олишган. Улар айни вақтда ҳарбий шифохонада даволанмоқда. Мексика ҳукуматининг маълум қилишича, бу тартибсизликлар ҳукумат томонидан наркомафияга қарши кураш бошлагани билан боғлиқ. Шунингдек, айни вақтда Мексикадаги жиноий гуруҳлар ўзаро уруш бошлашгани ҳам айтилмоқда. Гвадалахара шаҳри жойлашган Халиско штати маъмуриятининг маълум қилишича, наркокартеллар орасида энг катта обрў ва кучга эгаси "Янги авлод" номли жиноий гуруҳ ҳисобланади. Бу ташкилот гиёҳванд моддалар савдосидан ташқари, қурол ишлаб чиқариш ҳамда сотиш билан шуғулланади. Айни вақтда картел цехларида винтовка ва пистолетлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу гуруҳ ўз таркибига маҳаллий жиноятчилардан ташқари чет-элликларни ҳам ёллайди. Screenshot_10 Screenshot_11 xab-1