92066751 Kun.uz: Жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси, 14 карра “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирлар ғолиби испаниялик Рафаэль Надаль профессионал фаолиятидаги ютуқлари учун муносиб тарзда тақдирланди. 1 май куни Мадрид шаҳрида Надалга меҳнат фаолиятидаги ютуқлари (Medalla de Oro al Mérito en el Trabajo) учун Испания фуқаролик унвонининг олий нишони – Олтин медал тантанали равишда топширилди. Унга мукофот Испания қироллиги бош вазири Мариано Рахоя томонидан топширилди. "Мени бундай олий даражадаги мукофот билан тақдирлашларини тасаввур ҳам қила олмасдим. Бундай эътибордан жуда мамнунман. Энди бор кучим билан бу мукофотга муносиб бўлишга ҳаракат қиламан. Ўйлайманки, бу воқеа ўз карьерамда яна бир поғона кўтарилиш бўлди. Бу мукофот навбатдаги совринларим учун илҳом бахш этади" дейди Надаль AFP нашрига берган интервьюсида. xab-