1061084798

Kun.uz: Непал ҳукумати 25 апрелда содир бўлган кучли зилзиладан кейин вайроналар остида тирик қолганларни топишнинг имкони қолмаганини айтмоқда. Бу ҳақда “Франс Пресс” ахборот агентлиги хабар берди. “Фалокат юз бергандан кейин бир ҳафта ўтди. Биз тирик қолганларни излаш ва уларни қутқариш учун имкони борича барча ишларни амалга оширмоқдамиз, бироқ ўйлашимча, энди вайроналар остидан бирор тирик қолган одамни топишнинг имкони қолмади”, деб айтди Непал ИИВ вакили Лаксми Прасад Дхакал агентликка берган интервьюсида. Охирги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 6621 киши ҳалок бўлган, 14023 киши жабр кўрган.