nepal_earthquake_006_1000x0_1_650x410 Kun.uz: Непалдаги зилзила қурбонлари сони 6621 кишига етди. Бу ҳақда Непал полициясининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинди. Таъкидланишича, зилзила оқибатида 13 402 киши жароҳат олган. Аввалроқ Россия Фавқолудда вазиятлар вазирлигининг яна битта самолёти Непалдан россияликларни эвакуация қилиш учун у ерга жўнатилиши маълум қилинганди. Эслатиб ўтасмз, 25 апрель куни Непалда охирги 80 йил ичида энг кучли – 7,9 магнитудали зилзила содир бўлди. xab-2