proxy Kun.uz: Нигерия ҳукумати "Боко Ҳарам" жангарилари қўлида асирликда сақланаётган 230 нафардан ортиқ аёллар ва болаларни озод қилди. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар берган. Нигериялик ҳарбийларнинг маълумот беришича, Симбуза ўрмонларида ўтказилган ҳарбий амалиёт натижасида 234 асир қутқариб олинган. Бу гуруҳ, бироз олдинроқ ҳам шу ҳудуддаги жангарилар қўлидан 160 кишини озод қилганди. xab-1