Screenshot_7 Kun.uz: Озарбойжон чемпионатида қатнашувчи "Семурғ" жамоаси футболчилари раҳбариятдан норозилигини антиқа йўл билан ифодалашди. 32-тур доирасида Боку шаҳрининг "Интер" жамоасига қарши ўйин бошланиши биланоқ, анча вақтдан бери маош олмаган футболчилар ўйнашни истамаётганлари ифодаси сифатида майдонга ўтириб олишди. Худди шу вақт давомида захира футболчилари ҳам ўриндиқдан туриб, ерга ўтиришган. Бу жамоа ўйиндан олдин маошлари ўйин кунигача ҳам берилмаса, шундай иш қилишни режалаштиришаётганини эълон қилишган эди. Футболчилар майдонда ўтиришган вақтда, рақиб вакиллари майдоннинг иккинчи қисмида бир-бирларга тўп узатиб, рақиб томонга ўтмаган ҳолда ўйнашган. xab-