Kun.uz: Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, прокуратура органларининг ёрдами билан 240 нафар тадбиркорнинг турли муаммолари қонуний ҳал этилди. Хусусан, 59 нафар тадбиркорга рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйишда, 28 нафарига объектлар қуриш учун 3,07 гектар ер майдонлари ажратилишида, 24 нафарига 1 млрд 174 млн сўмлик кредитлар олинишида, 14 нафарига рухсатнома берувчи ҳужжатларни олишда, 2 нафарига муҳандислик муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда ва яна бир нафарига эса 15 млн сўмлик ҳақини ундириб беришда амалий ёрдамлар кўрсатилган. Шунингдек, прокуратура ёрдамларидан яна 120 нафар тадбиркор бошқа масалаларда фойдаланган. Бунинг натижасида 48 нафар янги иш ўрни яратилган. xab-1