Шотландияда "Селтик" кетма-кет тўртинчи марта чемпионликни нишонлади

Жаҳон 02 Май 2015 812

bcd36fd6aa9444633c776f1253516f0f Kun.uz: Глазгонинг "Селтик" жамоаси Шотландия чемпионати якунланишига 3та тур қолганида чемпионликни нишонлади. Бу чемпионлик жамоа учун кетма-кет қўлга киритилган тўртинчи чемпионлик бўлди.

Пешқадамдан 11 очко кам жамғарган ҳолда турнир жадвалининг иккинчи ўрнида жойлашган "Абердин" жамоаси "Данди Юнайтед"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлгач, "Селтик"ка ҳеч қайси жамоа ета олмаслиги ойдинлашди. Қайд этиб ўтиш жоизки, жамоанинг норвегиялик мураббийи Ронни Дейли ўзининг илк мавсумидаёқ ғолибликка эришди. Маълумот учун, бу чемпионлик "Селтик" тарихидаги 47-чемпионлик ҳисобланади. Шотландия чемпионатида энг кўп зафар қучган жамоа эса Глазгонинг яна бир жамоаси "Глазго Рейнжерс" бўлтб турибди. Айни вақтда молиявий муаммолар туфайли қуйи лигаларда ҳаракат қилаётган бу жамоа жами 54 марта Шотландия чемпиони бўлишга эришган. xab-bcd36fd6aa9444633c776f1253516f0f
Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар