Стив Жобснинг фикрига кўра бошқа одамлар кўра олмаган, сезмаган нарсаларни кўриш ва ҳис этиш бу алоҳида қобилият ҳисобланади. Бугун сиз билан Стив Жобснинг ана шундай алоҳида истеъдод сирлари ҳақида суҳбатлашамиз.

Яқиндагина қаҳрамонимиз ҳақида ҳикоя қилувчи "Becoming Steve Jobs" номли китоб нашрдан чиқди. Унда муаллифлар Жобснинг ҳаёти ҳақида энг янги ва ноанъанавий маълумотларни келтиришган. Улар орасида ҳатто ҳеч қаерда тилга олинмаганлари ҳам бор. 

Улар орасида киши эътиборини тортгани Тим Кукнинг Жобсга ўз буйрагини бериш таклифига рад жавобини олгани бўлди. Жобс ҳеч қачон бу таклифни қабул қилмаслигини такрор ва такрор билдирган. Кўпчилик бунга сабаб қилиб Жобс буддизм динига эътиқод қилиши ва ушбу динда инсоннинг бирор аъзосини кўчириб ўтказиш гуноҳлигини кўрсатишди. Бироз вақтдан сўнг, Стив Тим Кукнинг таклифига рози бўлди ва операция қилинди.

Ҳозиргача нега Стив Жобс бу таклифга нега рад жавоб берганининг асл сабабини ҳеч ким билмайди. Зеро Жобс тез-тез руҳий зарбаларни енгиш ва  фикрлаш қобилиятини равшанлаштириш борасида тиббий тавсиялар билан шуғулланиб туради.

Биограф Уолтер Айзексон Жобс ҳақида шундай дейди: 

"Агар фақат жим туриб, кузатиб турсанг, сенинг фикрларинг мутлақо чегарасиз эканлигини кўрасан. Агар уни тўхтатишга уринсанг оқибати ёмон бўлади. Умуман олганда фикрлар ва ўйлар вақти келиб ўз ҳолига тинчланади, зеро сен уни жиловлашни  ўрганасан. Бу пайтда эса сенинг ҳис-туйғуларинг ўзгаради ва атрофга бошқача назар билан қарай бошлайсан".

Жобс узоқ йиллар давомида буддист ва таоистлар амалларини тиббий кўринишда тасвирлашга ҳаракат қилган. У медитация жараёнини шунчалар оммалаштириб юбордики, ҳатто энг машҳур "Target", "Google" ва "Ford" каби компаниялар ҳам ўз ҳамкорларини бу йўналишдаги таълим олишни асосий ўринга қўйди.

Inc.com сайти журналисти ва муҳаррири Жеффри Жеймс Cтив Жобс билан унинг ўлимига қадар бу мавзуда суҳбатлашган. Унинг сўзларига кўра Жобс қуйидаги қоидаларни доимо таъкидлаган: 

  • Кўпроқ тинч ва сокин, очиқ ҳаволи жойларда бўлишга – ҳаракат қилинг. Бошингизга ёстиқ олинг ва ўзингизга қулай маскан яратинг. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олинг.
  • Кўзингизни юминг ва ичингиздан чиқаётган сўзларни бир зум тингланг. Миянгиз бир-бирига алоқаси бўлмаган ҳар қандай ҳолатларни бир-бир таҳлил қила бошлайди. Телевизорда томоша қилган кўрсатувларингиз, ўқиган китобларингиз, дўстлар, бўлиб ўтган воқеа-ҳодисалар. Барчаси ўз-ўзи билан гаплаша бошлайди. Уларга ҳалақит берманг.
  • Хаёллар янги ҳаёллар кўчасига бошлайди… Шундай экан, ҳар куни 5 дақиқа вақтингизни айнан мана шундай "ҳаёл монологи"га бағишланг.

Ишонинг, маълум бир вақт ўтгач, хаёлларингизни қўлга оласиз, қарабсизки, ички монологлар сиз истагандек бўлади.

  • Энди сиз бир-бирига алоқадор бўлмаган хаёлларингизни тинчлантириб, уларни тарқтиш кучига эгасиз.
  • Ҳаёлларга эрк бериб, атрофдаги товушлар, ифорларга эътиборли бўласиз. Ҳаттоки терингизга теккан шабадани сезасиз, музлаткич товушини ҳам эшитасиз. Демак сиз тўғри йўлдасиз.
  • Ҳаракатларингиз тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилганингиз, медитациянинг иш берганидан далолат.

"Мен бу ерда медитация жараёни ва унинг натижалари ҳақида сўз юритдим, дарҳақиқат унинг фойдаси бор. Аммо бироз фурсатдан сўнг, мен бу қоидаларни бажаришни тўхтадим. Қарабсизки, бир ҳафта ўтар ўтмас, яна эски ҳолатга тушиб қолдим.  Медитация қоидаларига амал қилмай қўйганим катта хатоим бўлди. Аммо бу хато мени бу жараённи яна бошидан бошлашимга туртки берди. Ахир Жобс ҳам айнан мана шу – қайта бошлаш жараёнини оммалаштирган эди".