[caption id="attachment_32579" align="aligncenter" width="620"]© Kun.Uz логотипи © Kun.Uz логотипи[/caption] Kun.uz: Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясига йўналтирилган қонунлар ижроси устидан назоратни кучайтириш борасида прокуратура органлари томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Huquq газетаси хабар берган. Жумладан, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш ва улар ўз фаолиятларини қонуний амалга оширишлари учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш борасида масъулиятсизлик ва бепарволикка йўл қўйганликлари учун туман Давлат солиқ инспекцияси участка солиқ инспекторлари интизомий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, "Жейнов пахта тозалаш" ОҲЖдан 58та фермер хўжалигининг 624,7 млн сўм миқдоридаги пуллари ундириб берилган. xab-1