05-09railway-line Kun.uz: Тожикистон ва Туркманистон ҳукуматлари ўртасида 2014-2015 йилларда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик дастурини амалга ошириш жараёни муҳокамасига бағишланган 6-ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда asiaplus.tj хабар бермоқда. Ўтаётган ҳафтада Душанбеда бўлиб ўтган икки кунлик йиғилиш давомида энергетика, савдо, транспорт ва коммуникация, қишлоқ хўжалиги, саноат ва фан, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилган. Муҳокамалар давомида асосий эътибор транспорт-коммукникация соҳаси, хусусан Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон янги транспорт йўли лойиҳасини амалга оширишга қаратилди. Йиғилиш якуни бўйича тегишли ҳужжатлар имзоланган. Комиссия йиғилишида Тожикистон томонидан Энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода, Туркманистон томонидан эса молия вазири Мухаммедгули Мухаммедов иштирок этди. xab-1