"Челси" АПЛда бешинчи чемпионлигига эришди

Спорт 03 Май 2015 909
CEFmrjeWEAA-ULJ Kun.uz: 3 май куни Лондоннинг "Челси" жамоаси ўз уйида "Кристал Пелас"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришиб, жорий мавсумда муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирди. Ўйиннинг 45-дақиқасида "нафақахўрлар"нинг етакчиси Эден Азар меҳмонлар дарвозасини ишғол этиб, ўйиндаги ғалабани таъминлади. Бу ғалаба орқали ишланган уч очко эвазига лондонликлар ўз очколари сонини 83тага етказиб олди ва энди таъқибчиларнинг биринчи ўринга кўтарила олмаслиги маълум бўлди. Шу тариқа "Челси" ўз тарихидаги бешинчи чемпионликни қўлга киритди. Жамоа бундан олдин 1954-55, 2004-05, 2005-06 ва 2009-10 йиллар мавсумида АПЛда зафар қучганди. "Челси" – "Кристал Пэлас" 1:0 Гол: 1:0 – 45 Азар. Челси – Куртуа, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Виллиан (Зума, 85), Матич, Куадрадо (Оби Микел, 46), Фабрегас, Азар, Дрогба. Кристал Пэлас – Сперони, Дилэйни, Уорд, Мариаппа (Келли, 60), Дэнн, Панчон (Саного, 71), Макартур, Болази, Матч (Мюррей, 61), Заа, Ледли. Огоҳлантиришлар: Дэнн (23), Иванович (27), Терри (38), Мариаппа (45). xab-
Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53626 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65581 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161209 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26957 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 47 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 51 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 494 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 972 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар