Флойд Мэйвезер "Аср жанги"да очколар устунлиги эвазига Мэнни Пакьяони мағлуб этди

Спорт 03 Май 2015 929
CEDeg0bVEAEnM5d.jpg large Kun.uz: АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “MGM Гранд” аренасида ярим ўрта вазн тоифаси WBC, WBA ва WBO йўналишлари чемпионлик камари учун замонамизнинг икки буюк жангчиси – Флойд Мэйвезер ва Мэнни Пакьяо ўртасида "Аср жанги" ўтказилди. 12 раунд давом этган жанг давомида филиппинлик боксчи ҳужум қилди. Флойд Мэйвезер эса асосан қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Лекин, беллашув якунида ҳакамлар АҚШ вакилини ғолиб деб эълон қилишди. Улар Мэйвезер 118-110, 116-112, 116-112 ҳисобларида ғалаба қилганини маълум қилишди. Шу тариқа Флойд Мэйвезер профессионал рингда бир марта ҳам ютқазмаган буюк боксчи сифатида фаолиятини якунлаш имконига эга бўлди. Пакьяо эса бунгача 5 марта мағлубиятли жанг ўтказган, буниси олтинчиси бўлди. Screenshot_3 CEDfLoNWAAANwRl Screenshot_6 Screenshot_7 33 xab-
Кўпроқ янгиликлар