Modi1-600x400 Kun.uz: Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 2015 йилнинг июлида Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар бермоқда Ҳиндистон ОАВлари. The Indian Express нашрининг маълумотларига кўра, Моди Ўзбекистонга ташрифи чоғида бандлик марказининг очилишида иштирок этади. Ташриф санаси айтилмаяпти, бироқ ОАВлар маълумотларига кўра Моди 7 июлда Қозоғистонга, 11 июлда Туркманистонга боради. Бандлик маркази Ҳиндистон тадбиркорлик институти (Entrepreneurship Development Institute of India , EDI) ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Марказ Ҳиндистон тадбиркорлик институтининг Марказий Осиёдаги илк маркази бўлади. Бундай марказлар ҳозирда Лаос, Камбожа, Вьетнам ва Мьянмада муваффақиятли фаолият юритмоқда. Марказларда янги корхоналар ташкил этиш ҳамда бизнес юритиш учун янги имкониятларни аниқлаш дастурлари бўйича таълим берилади. Ўзбекистонда бундай илк марказ Тошкентда, кейин эса Самарқанд, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида ҳам очилади. xab-1