1061084035 Kun.uz: Канада ҳукумати вайронагар зилзиладан жабр кўрган Непалга қўшимча 5 млн Канада доллари (4,1 млн АҚШ доллари) миқдорида инсонпарварлик ёрдами ажратишни режалаштирмоқда. Аввалроқ Канада Непалга 5 млн доллар ёрдам юборган эди. Канада ҳукуматининг расмий сайтида хабар берилишича, 2 май куни Канаданинг Халқаро ҳамкорлик вазири Кристиан Паради тегишли қарорни маълум қилди. Қайд этилишича, молиялаштириш БМТнинг гуманитар муассасаларига зилзиладан жабр кўрган одамларнинг энг зарур эҳтиёжларини қондиришга ёрдам бериши ҳақидаги БМТнинг чақириғига жавобан ажратилади. Охирги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 7040 киши ҳалок бўлган, яна 14397 киши жароҳатланган. xab-1