Фабрика Форматовorig_262174 Kun.uz: "Манчестер Юнайтед" кетма-кет учинчи ўйинда мағлубият учради. АПЛнинг ўртамиёна жамоаларидан бири "Вест Бромвич" "Олд Траффорд"да мезбонларни таслим этди. Учрашувнинг 63-дақиқасида Ольссон томонидан урилган гол эвазига меҳмонлар бу ўйиндан 3 очко билан қайтадиган бўлишди. Ўйиннинг 74-дақиқасида мезбонлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Лекин, жамоа ҳужумчиси 11 метрлик жарима зарбасидан фойдалана олмади, рақиблар дарвозабони майхил унинг пенальтидан йўллаган зарбасини осонгина бартараф этди. Ушбу мағлубиятдан кейин манкунианликлар жадвалда 4-ўриндан юқорига кўтарила олмаслиги деярли аниқ бўлиб қолди. Айни вақтда 65 очко тўплаган Луи ван Гал шогирдларини 61 очкога эга бўлган "Ливерпуль" таъқиб этмоқда. Манчестерликлар кейинги турларда сафарда "Кристал Пелас" ва "Халл Сити" билан, уйда эса "Арсенал" билан ўйнайди. Бу ўйинлардан иккитасида ғалаба қозона олмаса, жамоа кейинги мавсумда ҳам ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин. "Вест Бромвич" эса, 35 турдан кейин 40 очко жамғарган ва 13-ўринга жойлашган. Манчестер Юнайтед – Вест Бромвич 0:1 Гол: 0:1 – 63 Ольссон. Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Макнэйр (Фалькао, 84), Блинд (Ди Мария, 64), Эррера, Мата, Феллайни, Руни, Янг, ван Перси. Вест Бромвич – Майхилл, Доусон, Маколи, Ольссон, Лескотт, Гарднер (Уиздом, 89), Мулумбу (Бэйрд, 76), Якоб, Флетчер, Брант, Берахино (Идейе, 80). Огоҳлантиришлар: Макнэйр (62). xab-