Screenshot_10 Kun.uz: Навоий вилоятида 2015 йилнинг биринчи чораги мобайнида ялпи ҳудудий маҳсулот 3,1 фоизга ўсди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокими, сенатор Эркинжон Турдимов маълум қилди. Унинг айтишича, жорий йилнинг ўтган даврида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4 фоиз­га, шундан ҳудудий саноат маҳсулот­лари ишлаб чиқариш 14,4 фоизга, қиш­лоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш 6,7 фоизга, чакана савдо айланмаси 16,6 фоизга ва хизматлар ҳажми 16,0 фоизга ўсиши таъминланди. “Аҳоли бандлигини ошириш, халқимиз турмуш даражасини юксалтириш йўлида сези­ларли ўзгаришларга эришилди. Хусу­сан, бунда вилоятдаги хусусий сектор­нинг улуши яққол сезилмоқда, яъни аҳоли бандлигини таъминлаш соҳаси­да 57,8 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнеснинг улуши 25,8 фоизга етди. Жорий йилнинг би­рин­чи чорагида тадбиркорлик субъект­лари фаолиятини ривожлантириш мақ­садида амалга оширилган лойиҳалар самарасида 250 та янги тадбиркорлик тар­моғи ташкил этилди. Бу борада ти­жо­рат банклари томонидан ажратилган 106,4 миллиард сўм миқдоридаги кре­дитлар маблағлари муҳим омил бўлди”, – деди вилоят раҳбари. Турдимовнинг таъкидлашича, ҳисобот даврида вилоятда 25 тур­даги тайёр маҳсулотлар экспорти йўл­га қўйилиб, жами экспорт ҳажми 115,6 миллион долларни, шундан ҳудудий экспорт ҳажми эса 10,6 миллион дол­лар­ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 120 фоизга удда­ланган. xab-4