Фабрика Форматов13453 Kun.uz: Непалдаги тоғ ҳудудидан зилзила натижасида рўй берган кўчки туфайли ҳалок бўлганларнинг жасади топилди. Маҳаллий полицияга асосланиб, Рейтер нашрининг хабар қилишича, бу жойда 50 нафар кишининг жасади бўлган.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида хорижлик альпинист ҳам бор, лекин ҳозирча унинг шахси аниқланмаган. Маҳаллий амалдорлардан бирининг айтишича, яна 200 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. "Биз ноқулай об-ҳаво шароити туфайли тоғли ҳудудларда ҳаракатланишда қийналяпмиз. Тинимсиз ёмғир ёғиши бедарак йўқолганларни излашга халал бермоқда", дейди ушбу амалдор. xab-1