1430 Kun.uz: 1-2 май кунлари Ўзбекистон Олий Лигасининг 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. 1 май куни турнинг марказий учрашувида Қаршининг «Насаф» жамоаси Тошкентнинг «Локомотив» клубини қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиннинг 10-дақиқасида Фаррух Сайфиев томонидан киритилган гол «Насаф»га ғалаба келтирди - 1:0. Ушбу ғалабадан сўнг «Насаф» ўз очколари сонини 18тага етказди ва турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. Турнинг яна бир учрашувида «Пахтакор» ўз майдонида «Навбаҳор»ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Станислав Андреевнинг 83-дақиқада киритган голи «Пахтакор»га ғалаба келтирди - 1:0. 2 май кунининг марказий учрашувида "Бунёдкор" кутилмаганда "Нефтчи"га ўз майдонида мағлуб бўлди. 21-дақиқада “Нефтчи” футболчилари ташкил этган қарши ҳужум натижасида пенальти ишланди ва 11 метрлик нуқтадан Рўзимбой Аҳмедов ҳисобни очди. Шу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди ва энди фарғоналиклар 17 очко билан иккинчи ўринга жойлашишди. 7 турнинг қолган учрашувларида "Сўғдиёна" "Машъал"ни 2:1, "Қўқон-1912" "Бухоро"ни 2:1, "Динамо" "Металлург"ни 1:0 ҳисобларида мағлуб этди. "Андижон" ва "Шўртан" баҳсида нурсиз дуранг қайд этилган бўлса, "Олмалиқ" "Қизилқум"ни 2:0 ҳисобида таслим қилди. Screenshot_6 xab-