Ўзбекистон ва Малайзия сайёҳлик агентликлари ҳамкорлик ҳақида келишув имзолайди

Ўзбекистон 03 Май 2015 1350
87 Kun.uz: Ўзбекистон Малайзиянинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилган ҳолда юртимиздаги асосий сайёҳлик йўналишларида, биринчи навбатда, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида катта бўлмаган меҳмонхона мажмуалари, дам олиш ва овқатланиш пунктларини қуришга қизиқиш билдирмоқда. “Ўзбектуризм” МК матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳақда компания раиси ўринбосари Анвар Темирхўжаев Малайзия сайёҳлик ва маданият вазири Дато Сери Муҳаммад Назри ибн Абдулазиз бошчилигидаги делегация билан учрашувда маълум қилди. Ўз навбатида, малайзиялик вазир Ўзбекистон ҳам сайёҳлик соҳасида салмоқли тажрибага эгалиги сабабли икки томонлама асосда иккала давлат мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр билдирди. “Малайзия ҳозирда амалда бўлган 2005 йилда имзоланган ўзаро ҳамфирклик ҳақида ҳукуматлараро меморандум асосида “Ўзбектуризм” МК ва Малайзия сайёҳлик ва маданият вазирлиги ўртасида халқаро ҳамкорлик келишувини тузиш бўйича таклифни кўриб чиқишга тайёр”, деб айтди Малайзия вакили. xab-2
Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар