Ўзбекистонда интернетнинг миллий сегментини ривожлантириш тезлаштирилади

Ўзбекистон 03 Май 2015 918
itogi_2_05_2015 Kun.uz: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳайъати йиғилишида тегишли ташкилотларга миллий ахборот ресурсларини тезлик билан ривожлантириш учун зарур бўлган чора-тадбирларни қабул қилишни тезлаштириш вазифаси қўйилди. “Ҳозирда “UZ” зонасидаги доменлар миқдори 20,4 минг донани ташкил қилмоқда, бироқ йиғилишда интернет тармоғининг миллий сегменти етарлича даражада ривожланмаётгани таъкидлаб ўтилди”, дейилмоқда вазирлик матбуот хизмати берган хабарда. Шунингдек, 2015 йилнинг 1-чораги якунларига кўра, халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланишнинг умумий тезлиги йил бошига нисбатан 17 фоизга ўсиб, 19250 Мбит/с ни ташкил қилди. Пакет коммутация халқаро марказига уланаётган Интернет операторлари ва провайдерлари учун нархлар 10 фоизга камайтирилиб, 1 Мбит/с учун 233,27 долларни ташкил қилган. Ўзбекистонда интернет-ОАВ фаол ривожланмоқда. Айни пайтда юртимизда ОАВ сифатида рўйхатдан ўтган 300 дан ортиқ веб-сайт фойдаланувчиларга ахборот-таҳлилий хизматлар кўрсатиб келмоқда. xab-4
Кўпроқ янгиликлар