Фабрика Форматов5854a0285de064d7573c2929269c224f Kun.uz: 2015 йилнинг 1 майида жорий йилнинг 1-чораги бўйича ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси якунлари, ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг бориши, келгуси фаолиятдаги истиқбол ва йўналишларни аниқлаб олишга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтди. Ҳайъат ишида вазирлик бошқармалари, бўлимлари, соҳада фаолият юритувчи акционерлик компаниялари, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Вазирликнинг ҳудудий бўлимлари ҳамда соҳанинг вилоятдаги корхоналарининг йиғилишдаги иштироки видеоконференцалоқа ёрдамида амалга оширилди. Йиғилиш давомида уч ой давомида соҳа корхоналари томонидан тақдим қилинган хизматлар ўсиши 24,7 фоизни, шу жумладан, аҳолига кўрсатилган хизматларнинг ўсиши 24,7 фоизни, дастурий таъминот соҳасидаги хизматлар ўсиши 16,8 фоизни ташкил қилгани маълум қилинди. Чорак якунларига кўра, халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланишнинг умумий тезлиги йил бошига нисбатан 17 фоизга ўсиб, 19250 Мбит/с ни ташкил қилди. Пакет коммутация халқаро марказига уланаётган интернет операторлари ва провайдерлари учун нархлар 10 фоизга камайтирилиб, 1 Мбит/с учун 233,27 долларни ташкил қилган. Интернет-телевидение, видеотелефония, юқори тезликдаги Интернет ва HDTV-канални намойиш қилиш мақсадида замонавий технологиялар асосида кенг полосали фойдаланиш учун 2400 километрдан зиёдроқ оптик-толали алоқа линиялари ўтказилди. “UZ” ҳудудидаги доменлар миқдори 20,4 минг донани ташкил қилган. Соҳа вакилларига миллий ахборот ресурсларини тезлик билан ривожлантиришни аниқлаш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш ишларини тезлаштириш вазифаси қўйилди. Йиғилишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳам яхши суръатлар билан ривожланаётгани қайд этилди. Портал орқали фуқаро ва тадбиркорларга умумий ҳисобда 171,6 минг электрон хизмат кўрсатилган. Бугунги кунда порталда 235 хил интерактив хизматлар тақдим қилинган. Март ойида Очиқ маълумотлар портали ишлаб чиқилди ва синов режимида ишга туширилди. Бу порталдан мақсад давлат идоралари фаолияти тўғрисида маълумотларни уларни кейинчалик қайта ишлаш ва таҳлил қилиш мумкин бўлган форматда тақдим қилишдан иборат. Давлат идоралари веб-сайтлари орқали турли маълумотнома ва ҳужжатларни олиш учун мурожаат ёки сўровни юбориш имконини берадиган 1088 турдаги интерактив ва ахборот хизматлари кўрсатилмоқда. Дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларнинг www.software.uz каталогида юртимизда ишлаб чиқарилган 1795 дастурий маҳсулотлар ҳақида маълумотлар жойлаштирилган. Ҳайъат йиғилишида қўйилган масалаларни муҳокама қилиш натижаларига кўра, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар соҳасини янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни аниқлаштириб олиш бўйича қарор қабул қилинди. xab-4